25 Май 2020 йил
429
Олтиариқда велосипед ўғирлаган шоввоз ушланди
Олтиариқ тумани. Халқабод кўчасида яшовчи фуқаро Н.Х. ИИБга мурожаат қилиб, 16 февраль куни номаълум шахс яшаш уйи ҳовлисида турган нарҳи 2.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати