23 Май 2020 йил 330

Олтиариқда узум боғидаги велосипедни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани.Фуқаро Ж.К. ИИБга мурожаат қилиб, 15 март куни Нурли йўл кўчасида жойлашган узум боғидан номаълум шахс нархи 1.400.000 сўмлик “David” русумли велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.И. содир этганлиги аниқланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech