12 Май 2020 йил 411

Олтиариқда тақиқланган ўсимликларни парваришлаётган фуқаро аниқланди

Олтиариқ тумани. 08 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида туманда яшовчи А.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 43 туп “кўкнори” ва 7 туп “наша” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech