6 Май 2020 йил
351
Олтиариқда тақиқланган экинларни парвариш қилаётган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. 03 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёрқин кўчасида яшовчи О.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 2 туп “Наша” ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати