9 Июн 2020 йил
615
Олтиариқда “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган шахсни уриб юборди
Олтиариқ тумани. 04 июнь куни фуқаро С.Д. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Бўрбонлиқ кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.И.ни уриб юбориши оқибатида Т.И. шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати