Олтиариқда “Lasetti” русумли автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. 23 апрель куни фуқаро Х.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда А.Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйлар ёнида қаровсиз қолдирилган “Lasetti” русумли автомашинаси салонидан 1.080.000 сўм миқдордаги пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.З. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати