5 Июн 2020 йил 350

Олтиариқда “Lasetti” автомашинаси ойнасини синдириб, салонидан 200 АҚШ долларини ўғирлаган шахс ушланди

Олтиариқ тумани.23 апрель куни А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Х.Р. ИИБга мурожаат қилиб, 22 апрель куни номаълум шахс яшаш уйи ташқарисида қаровсиз қолдирилган “Lasetti” автомашинаси ойнасини синдириш йўли билан очиб, салонидан 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.Х. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech