18 Апрел 2020 йил
413
Олтиариқда “Labo” ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 31 март куни Ғ.Қ. бошқарувида бўлган “Labo” русумли автомашинани Тинчлик маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, велосипедчи А.А.ни уриб юбориши оқибатида А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш орқали бошқалар, балки ўзингизни ҳам соғлиғингизга шикаст етишидан сақлаган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати