7 Май 2020 йил 399

Олтиариқда қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 04 май куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёрқин кўчасида яшовчи О.А. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, танишлари М.Х., Н.Х. ва А.У.ларни қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 880.000 сўм пул ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш етти йилгача озодликдан  маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтамиз. 

 

 

                                     Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech