10 Апрел 2020 йил 452

Олтиариқда хўроз ўғриси қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 2020 йил 24 февраль куни Кўмирчи маҳалласида яшовчи Я.У. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, товуқхонасидан жами нархи 1 500 АҚШ долларлик 3 дона хўрозларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида юқоридаги жиноятни И.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech