14 Июл 2021 йил 587

Олтиариқ ва Ўзбекистон туманларида қидирувдаги шахслар ушланди

13 июль куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган У.Х.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.Ш.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: