27 Март 2021 йил 344

Олтиариқ туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 16.500 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 22 март куни қўшни республика фуқароси Х.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс У.Х. га тегишли фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида жойлашган хонага ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонада бўлган ўзига тегишли 16.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.И. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech