4 Декабр 2020 йил 315

Олтиариқ туманида вояга етмаган шахсдан сотмоқчи бўлган уяли телефон аппаратини алдаб олиб кетган фуқаро қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 12 ноябрь куни фуқаро Ж.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 21 октябрь куни номаълум шахс Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо бозори олдида ўғли вояга етмаган И.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 1.700.000 сўмлик “Samsung Galaxy A21S” русумли уяли телефон аппаратини сотиб олишга келишиб, соз ҳолда ишлашини текшириб кўришлигини айтиб, чалғиганлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.У. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech