5 Феврал 2021 йил 642

Олтиариқ туманида ўз яшаш хонадонида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 2021 йил 15 январь куни Фаровон МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 25 декабрь кунидан 15 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 1900 АҚШ доллари ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Т.Б.нинг бирга яшовчи ўғли А.Т. содир этганлиги туфайли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech