Олтиариқ туманида ўғирлик жиноятини содир қилган аёл қўлга тушди
Олтиариқ тумани.14 июль куни фуқаро Д.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 июль куни номаълум шахс туманда жойлашган “Деҳқон бозори”да сумкасида бўлган 10 қути “Кеnt” номли тамаки маҳсулоти, “Maxvi c3” русумли уяли телефон аппарати ва жами 810.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.З. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати