11 Ноябр 2020 йил 600

Олтиариқ туманида токдан 4.500.000 сўмлик узум мева маҳсулотларини ўғирлаган шахслар қамоққа олинди

Олтиариқ тумани. 04 ноябрь куни Ал-Фарғоний кўчасида яшовчи фуқаро Ю.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 ноябрь кунидан 04 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони кўча қисмида жойлашган узум токидан жами нархи 4.500.000 сўмлик 300 кг узум мева маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни К.Ў.. А.И., Н.Д., С.А. ҳамда Н.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech