5 Ноябр 2020 йил
558
Олтиариқ туманида талончилик жиноятини содир этган аёл жавобгарликка тортилди
Олтиариқ тумани. 03 ноябрь куни М.Н. исмли аёл Азимобод МФЙ ҳудудидан ўтган Олтиариқ-Бағдод автомобил йўлининг темир йўл кесишмаси яқинида Р.Н. исмли аёлнинг нархи 250.000 сўмлик “Artel” русумли уяли телефон аппарати ва 50.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати