24 Феврал 2021 йил 363

Олтиариқ туманида талончилар қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 22 февраль куни фуқаро С.Т. ва  У.Ғ.лар бир гуруҳ бўлиб, Эскиараб МФЙ ҳудудида Ю.Ш.нинг юз қисмига қўли билан уриб, соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қўлида бўлган нархи 1.200.000 сўмлик “Red Mi 7” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олишиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech