30 Декабр 2020 йил
695
Олтиариқ туманида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди
Олтиариқ тумани. 29 декабрь куни фуқаро М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда “Nexia” русумли автомашинасини Янгиараб МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўрта қисмидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида фуқаро М.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туманида ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати