13 Июл 2020 йил 325

Олтиариқ туманида “Москвич” автомашинасининг қулфини бузиб, салонидан пул ва бошқа мулкларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 06 июль куни С.А. Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий шифохона олдида қаровсиз қолган Х.О.нинг “Москвич” русумли автомашинасининг эшик қулфини бузиш йўли билан очиб, автомашина салонида бўлган нархи 1.300.00 сўмлик  “Sho-Me” номли антирадар, нархи 300.000 сўмлик магнитафон, автомашина барида бўлган 300 АҚШ доллари ва 720.000 сўм миқдордаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech