Олтиариқ туманида мебель олиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 01 октябрь куни фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил 28 август куни номаълум шахс Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган сиҳатгоҳда ишончига кириб, 50 АҚШ доллари ва 385.000 сўм пуллар эвазига мебель цехидан мебель олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан қўлга киритган пулларини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати