Олтиариқ туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 30 октябрь куни томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёшлик МФЙ ҳудудида яшовчи К.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати