Олтиариқ туманида “Lasetti” автомашинасини сотиб олиб, тўлиқ пулини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани.2020 йилнинг январь ойида Х.Д. таниши М.Б.нинг ишончига кириб, “Lasetti” русумли автомашинасини 7000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 3.800 АҚШ доллар пулларини бериб, қолган 3.200 АҚШ долларини май ойи охирига қадар беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани Ж.Л.га 6400 АҚШ доллари эвазига сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати