5 Октябр 2020 йил 350

Олтиариқ туманида “Lacetti” русумли автомашинасини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 2018 йил 04 март куни номаълум шахс Н.Ж.нинг ишончига кириб, “Lacetti” русумли автомашинасини 11.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга қиритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech