4 Ноябр 2020 йил 388

Олтиариқ туманида киссавур қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 31 октябрь куни фуқаро Б.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 16:00 ларда номаълум шахс Ўзбекистон кўчасида жойлашган бозорга харид учун келган вақтда эгнидаги шимини ён чўнтагида бўлган 3.800.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни С.Р. содир этганлиги аниқланиб, ўғирланган уяли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech