18 Август 2020 йил 350

Олтиариқ туманида катта миқдорда кредит олмоқчи бўлган фуқаро 10.000 АҚШ долларига алданди

Олтиариқ тумани.2019 йил сентябрь ойида фуқаро Н.С. таниши А.А.нинг ишончига кириб, 10.000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали катта миқдорда кредит маблағи олиб беришини айтиб, алдов йўли билан олган 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech