Олтиариқ туманида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётган шахс қўлга тушди
21 июнь куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.О.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, иссиқхонаси ичида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати