Олтиариқ туманида яшаш хонадонида қиморхона ташкил қилган шахс жавобгарликка тортилди
Олтиариқ тумани. 19 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Мустақиллик МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Ў. яшаш хонадонида фуқаролар Т.З., Қ.Ш. ва Қ.К.ларни қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган қимор ўйнашлари учун шароит яратиб қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, 3 дона қутида “ДБК” номли ўйин қартаси ва 605.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати