29 Март 2021 йил 347

Олтиариқ туманида хонадонининг том қисмида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани. 27 март куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Зархал МФЙ ҳудудида яшовчи А.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш хонадонининг том қисмида 1 дона қоғоз қутига солинган ва 1 дона қоғозга ўралган “марихуана” моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech