Олтиариқ туманида хонадонга борган ёлланма ишчи уяли телефон аппаратини ўғирлатди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 31 декабрь куни фуқаро А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 декабрь куни номаълум шахс Жонибек МФЙ ҳудудида яшовчи С.И.нинг яшаш хонадонига ишлаш учун бориб, хонадоннинг қўшни ўртасидаги девори устида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung A5” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганинин билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни вояга етмаган Ж.Ш. қўшниси И.С.нинг яшаш хонадони ўртасидаги девор устида қолдирилган уяли телефон аппаратини унинг уйига кирмасдан ўзининг уйи томонида турган ҳолатда яширин равишда ўғирлаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати