Олтиариқ туманида хонадондан темир бўлакларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Олтиариқ тумани. 11 август куни Қапчуғай кўчасида яшовчи Т.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни 09 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ховлисида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик темир бўлакларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ж. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати