20 Июн 2020 йил 365

Олтиариқ туманида гилос ва ўрик маҳсулотлари олиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 13 май куни фуқаро З.Д. таниши Тошкент шаҳрида яшовчи С.Ф.ни ишончига кириб, Олтиариқ туман ҳудудидан гилос ва ўрик маҳсулотлари олиб беришини айтиб, 13.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech