25 Сентябр 2020 йил 584

Олтиариқ туманида оғуфуруш қўлга олинди

Олтиариқ тумани. 21 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон маҳалла ҳудудида Х.Х. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 20.000.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Х.Х.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech