9 Сентябр 2020 йил 357

Олтиариқ туманида “Газ-53” юк автомобили ҳайдовчиси вояга етмаган фуқарони уриб юборди.Қурбон бор

Олтиариқ тумани. 9 сентябрь куни фуқаро Н.Қ Исломобод кўчасида “Газ-53” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан пиёда, вояга етмаган М.О.ни уриб юбориши оқибатида М.О. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech