Олтиариқ туманида мобил илова орқали пластик картадаги пулларни ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 18 май куни Ю.Х. таниши М.Ш.нинг ишончига кириб, тегишли банк пластик картаси ҳисобидан кредит тўловини тўлаб бериши важи билан паролини олиб, банк электрон мобил иловаси орқали жабрланувчининг пластик картасида бўлган маблағдан 2.493.866 сўмни бошқа пластик картага ўтказиш орқали ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати