26 Декабр 2020 йил 344

Олтиариқ туманида фуқаролар 9.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларига алданди

Олтиариқ тумани. 2018 йилнинг баҳор фаслидан куз фаслига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро Н.С.,  Н.М., М.А. ва М.Қ.лар бир гуруҳ бўлиб, М.М. ва Ф.М.нинг ишончига кириб, биргаликда мева маҳсулотлар савдоси билан шуғилланиб, мева маҳсулотларини Россия Федерациясига юборишлигини ва кўрилган даромадни тенг тақсимлашлигини айтиб, ҳаражатлар учун олдиндан 9.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech