17 Август 2020 йил
391
Олтиариқ туманида фирибгарлик жиноятини содир этиб, адолатдан яширинган шахс қўлга олинди
15 август куни Олтиариқ тумани жиноят қидирув ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган З.Т.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати