28 Июл 2021 йил 359

Олтиариқ туманида ёлланма ишчининг уяли телефон аппарати ўғирланди

Олтиариқ тумани. 17 май куни Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Ё.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисидан, ушбу хонадонда ёлланма ишчилик билан шуғуланиб келаётган О.Э.га тегишли нарҳи 1.300.000 сўмлик “Редми 8” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech