ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА БЕШ МИНГ ҚАДАМ БОСИНГ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ!
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида ҳам қатор амалий ишларга қўл урилмоқда.
Олтиариқ туманида эрта тонгда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида шаҳар ҳокимлиги, ИИБ ходимлари, шаҳар халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида юриш марафони ўтказилди.
Унда ёшлар, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари қатнашди.
Марафонда беш юзга яқин кўнгилли иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шундан сўнг, ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.
Иштирокчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, волейбол, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати