Олтиариқ туманида амакиваччасининг уйидан 850 АҚШ доллари ўғирлаган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 25 октябрь куни Эътиқод кўчасида яшовчи фуқаро П.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги жавон тортмасида бўлган 850 АҚШ доллари пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган У.П содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати