Олтиариқ туманида аёлга фарзандини ишга жойлашлигини айтиб алдаб пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Олтиариқ тумани. 24 октябрь куни М.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, ўғлини ишга олиб кириб қўйишлигини айтиб, 100 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.В содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати