30 Ноябр 2020 йил
350
Олтиариқ туманида 64 миллион сўмлик карам маҳсулотларини сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг апрель ойида фуқаро О.А. Н.О.нинг ишончига кириб, жами нархи 64.490.958 сўмлик карам маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, пулини ўн кун муддатда беришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган карам маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати