30 Декабр 2020 йил 334

Олтиариқ туманида 46.000.000 сўмлик совун ва кир ювиш кукунларини сотиб олиб, пулини бермаган аёл жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 17 декабрь куни фуқаро У.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг декабрь ойининг бошларида номаълум аёл ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 46.000.000 сўмлик совун ва кир ювиш кукунларини сотиб олишга келишиб, пулларни уч кун муддатда беришини айтиб, маҳсулотларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритилган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Ў.Ф. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech