11 Сентябр 2020 йил 311

Олтиариқ туманида 41.000.000 сўмлик узум меваларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 04 август куни Ю.М. таниши Х.Қ.нинг ишончига кириб нархи 41.000.000 сўмлик узум меваларини олиб, бир кун муддатда узум пулларни олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан узум меваларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди  (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech