6 Октябр 2020 йил 811

Олтиариқ туманида 12.075 АҚШ долларлик узум мева маҳсулотларини Самара шаҳрида сотиб беришини айтиб, фуқарони чув туширган шахс жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 2018 йилнинг октябрь ойида Х.М. таниши М.Ж.нинг ишончига кириб, 12.075 АҚШ долларлик узум мева маҳсулотларини Россия Федерациясининг Самара шаҳрига олиб бориб сотиб пулларни беришга келишиб, узум маҳсулотларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга қиритган узум меваларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech