Олтиариқ тумани ИИБга олиб кирилган автомашинани танишлари орқали олиб чиқишни ваъда қилиб, 50 АҚШ доллари олган аёл қўлга тушди
Жорий йилнинг 1 март куни фуқаро Ё.Б. Фарғона вилояти ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил 7 февраль куни ўзига тегишли бўлган "Spark" русумли автомашинасини Х.Т. исмли вояга етмаган танишига бошқариш учун берганлиги у ва бошқалар томонидан жиноят содир этилганлиги, автомашинани жиноят қуроли сифатида Олтиариқ тумани ИИБга олиб кириб қўйилганлигини, автомашинасини қайтариб олиш мақсадида юрган вақтда, А.Ш. исмли аёл билан танишиб қолганлигини, ушбу аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишловчи танишлари орқали автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ходимларга пора тариқасида бериш учун сўраётганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ё.Б. А.Ш. исмли аёлга 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Марғилон шаҳар прокуратурасига юборилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати