30 Октябр 2020 йил 353

Олтиариқ туманида хонадондан 12.300.000 сўм пуллар, ёритгич ускунаси ва хотира карталарини ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани. 22 октябрь куни Дўстлик кўчасида яшовчи Ч.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда  кириб, ётоқхонасидаги жавон ичида бўлган 12.300.000 сўм пуллари, 15.000 сўмлик ёритгич ускунаси ва 50.000 сўмлик 32 GBлик хотира карталарини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Э.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech