Олтиариқ тумани 12 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб олиб, пулини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 08 сентябрь куни фуқаро М.И. Т.В.нинг ишончига кириб, умумий нархи 16.200.000 сўмлик 12 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, пулларини беришлигини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кўмир маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати