7 Май 2022 йил
433
Ўғирликда гумонланиб яширинган шахслар қўлга олинди
6 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ғ.Д.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати