16 Март 2023 йил
350
Ўғирлик жиноятини содир этишда гумонланиб, терговдан яширинган шахс қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати